Янгиликлар /

Венгер: Cулҳ билан кетмоқчиман

Мақола нашр қилинди

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер эртага бўлиб ўтадиган АПЛ доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин олдидан рақиб бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳақида фикр билдирди.

«Уни жуда ҳурмат қиламан. Сиз, журналистлар охирги ҳафталарда мени тинч қўйишингиз керак ва охирги жанжалга етакламаслигингиз керак. Мен сулҳ билан кетмоқчиман.

Моуриньо – ажойиб мураббий. Мен ҳамма билан хайрлашяпман. Францияда «au revoir» деймиз, бу «кўришгунча» дегани.

«Олд Траффорд»да мени яхши кутиб олишса, ҳурсанд бўламан. 22 йилдавомида кўблаб қизиқарли курашлар ўтди. «МЮ» — фантастик ўйинчиларга эга ақлбовар қилмас клуб.

Хаёлимда ортга қайтсам, «МЮ»да қандай зўр жамоа бўлганини кўраман. Уларда Гиггз, Бекҳэм, Роналду ва Скоулз бор эди. Вақт ўтиб буни тушуниб боряпман», — дейди Венгер.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.