Янгиликлар /

«Юнайтед» Сульшерни олиб қолмоқчи!?

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарияти Оле-Гуннар Сульшерга янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, норвегиялик мутахассис «қизил иблислар» билан мавсум охирига қадар шартнома имзолаган эди. Унга кўра, мавсум тугаганидан сўнг, у Норвегиянинг «Мольде» клубига қайтиши лозим.

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Сульшерга йилига 7,5 миллион фунт маош таклиф қилмоқчи. Бу аввалги бош мураббий Жозе Моуриньоникидан 2 баробар кам, аммо «Мольде» клуби таклиф қилаётган қийматдан 10 баробар кўпдир.

Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» АПЛ жадвалида 4-ўринда боряпти. Жамоа Англия Кубоги ва Чемпионлар Лигасидаги иштирокини ҳам давом эттирмоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.