Янгиликлар /

Лукаку — Полдан ўпкалаган

Мақола нашр қилинди

Ромелу Лукаку 2 март куни АПЛ доирасида «Саутҳэмптон»га қарши кечган ўйинда (3:2) жамоадоши Поль Погбанинг ҳаракатларидан норози бўлган.

«Олд Траффорд»даги баҳснинг 94-дақиқасида (ҳисоб 3:2) майдон эгалари пенальти тепиш имкониятига эга бўлишганди. Бунга қадар Лукаку 59- ва 88-дақиқаларда гол урган, ўн бир метрлик нуқтадан муваффақият қозонса, ҳет-трик қайд этган бўларди. Аммо жамоанинг пенальти тепиш бўйича штатдаги футболчиси Погба Лукакуга бу имкониятни бермади ва уни ўзи амалга ошириб, гол ура олмади.

The Sun`нинг ёзишича, Ромелу бу воқеа сабабли Полдан ўпкалаган. Бельгиялик ҳужумчи ўйиндан кейин франциялик хавбек баланд овозда тортишган, натижада вазиятга бош мураббий Оле-Гуннар Сульшер аралашишига тўғри келган.

Нашр манбасига кўра, Лукаку жамоадаги ўзига яқин футболчилардан бири бўлган Погбага собиқ мураббий Жозе Моуриньо билан зиддиятлари вақтида уни қўллаб-қувватлагани ҳақида эслатган. У, шунингдек, Погбага «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни намуна сифатида кўрсатган – Салоҳ «Арсенал» билан ўйинда жамоадоши Роберто Фирминога пенальтидан гол уриб, ҳет-трик қайд этишга имкон берганди.

Эслатиб ўтамиз, манкунианликларни бу ҳафта АПЛда «Арсенал»га (якшанба) қарши ўйинлар кутмоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.