Янгиликлар /

Сульшер учун 7 миллион евро

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» «Мольде» клубига Оле Гуннар Сульшер учун компенсация сифатида 7 миллион евро тўлайди.

The Mirror хабарига кўра, инглизлар ушбу норвегиялик мутахассисни мавсум якунланганидан кейин ҳам жамоада олиб қолмоқчи.

Сульшер ўтган йилнинг декабрида мавсум якунига қадар мураббий вазифасини бажарувчи сифатида олиб келинганди. Энди эса клуб раҳбарияти муваффақиятли натижалар туфайли, Сульшер билан кўп муддатли битим тузишга қарор қилган.

Маълум бўлишича, Сульшернинг «Мольде» билан шартномаси у Манчестерга кетаётганида бекор қилинганди. «Қизил иблислар» эса шведларга 7 миллион еврони ўз ихтиёрига кўра бермоқда.

Қайд этиш керакки, Сульшер бошчилигида «МЮ» Англия чемпионатида ва ички кубокларда бирор марта мағлуб бўлмади, Чемпионлар лигасида «ПСЖ» тўсиғидан ўтиб, чорак финалга чиқди.

Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.