Янгиликлар /

Коутиньо «Юнайтед»га ўтишни истамоқда

Мақола нашр қилинди

Бразилиялик яримҳимоячи Филиппе Коутиньо «Манчестер Юнайтед»га ўтишни истамоқда.

Mirror нашри хабарига кўра айни вақтда «Барселона» аъзоси бўлган футболчи дўстлари билан суҳбат вақтида Каталония клубида ўзини намоён эта олмагани ҳақида гапирган. Филиппе «МЮ» сафидаги бир неча футболчи билан ҳам алоқа ўрнатган ва бу унинг келажаги бўйича тахминларни юзага келтирган.

Коутиньо премьер-лигани соғинганини айтган, аммо у ҳозир ўзини собиқ жамоаси «Ливерпуль»га керак деб ҳисобламаяпти.

Айни вақтда 26 ёшда бўлган футболчи «Барселона»га 2018 йилнинг январида «Ливерпуль»дан 135 миллион евро эвазига трансфер қилинганди. Шу вақтгача Коутиньо каталонлар клуби учун жами 61 ўйинда майдонга тушган ва 18 гол урган.

210
Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.