Янгиликлар /

«МЮ» Сульшер билан шартнома имзолайди

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бош мураббий Уле-Гуннер Сульшер билан халқаро ўйинлар танаффусида янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Mirror хабарига кўра, раҳбарият норвегиялик мутахассис ишидан мамнун ва янги меҳнат битимини имзолаш учун мавсум якунланишини кутиб ўтирмоқчи эмас.

Аввалроқ, Сульшернинг маоши йилига 8,7 миллион еврони ташкил қилиши ва бу Моуриньо маошидан икки баробар паст экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» АПЛ жадвалида 58 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.