Янгиликлар /

Хуан Мата: Тез орада қайтаман

Мақола нашр қилинди

Хуан Мата ўтган ҳафтанинг натижаларини сарҳисоб қилди ва у тез орада ўз жамоасига ёрдам бериши мумкинлигини маълум қилди. 

«Яна бир ҳафта ўйнаш имкониятим йўқ. — Лекин оптимизм учун сабаблар бор: жума куни мен майдонда яна машқ қилдим ва тикланишим режа асосида кетмоқда. Умид қиламанки, яқинда жамоага қўшиламан» деб ёзди Хуан ўзининг ҳафталик блогида.

Мен ҳам уйда «Эмиратес»даги  ўйинни томоша қилдим. Ачинарли мағлубият, лекин бунга эътибор берманг. Ўйлайманки, биз ушбу ўйинда кўпроғига лойиқ эдик. Ҳа, улар ўйинни биздан кўра жадалроқ бошладилар ва ўйин бошида устунлик қилдилар, аммо ҳақиқат шундаки, биз голли имкониятларни амалга ошира олмадик. Иккинчи бўлимда биз ҳисобни тенглаштириш имкониятини топишга ҳаракат қилдик, аммо пеналти бизнинг вазифамизни жиддий мураккаблаштирди». 

«Биз яхши жамоага қарши ўйнаганимизни унутмаслигимиз керак, аммо мен 2:0 ҳисобида мағлубиятдан кўра кўпроғига лойиқ деб ўйлайман». 

«Ўтган ҳафтанинг муҳокамасини якунлаш учун Париждаги ўйинни эсламасдан илож йўқ. Нима бўлганини сўзлар билан ифодалаш жуда қийин. Бу биз учун тарихий кеча эди. Бу сеҳрли кеча яна бир бор «Манчестер Юнайтед»нинг буюклигини намойиш этди ва у шубҳасиз эсда қолади. Чорак финалда ўйнашни орзиқиб кутамиз.

267
Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.