Янгиликлар /

Санчес «Барселона»га таклиф қилинди

Мақола нашр қилинди

«Юнайтед» ҳужумчиси Алексис Санчес хизмати «Барселона»га таклиф қилинди.

Аввалроқ, инглиз матбуоти чилилик футболчининг «қизил иблислар» таркибидан кетишни истаётгани ҳақида ёзган эди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, «Барселона» Санчесни орқага қайтариш ҳақидаги таклифни қабул қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Санчес 2011-2014 йилларда «Барселона» шарафини ҳимоя қилган ва 141та ўйинда майдонга тушиб, 47та гол урган. Футболчи каталонияликлар таркибида Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида, шунингдек клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган. Унинг «Манчестер Юнайтед» билан имзолаган шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.