Янгиликлар /

УЕФА Неймарга қарши!?

Мақола нашр қилинди

УЕФА «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймарга нисбатан тартиб-интизом ишини очди. Бунга сабаб бразилиялик футболчининг Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал «Манчестер Юнайтед» жамоасига қарши ўйинда айтган гаплари бўлди.

Франция жамоаси меҳмонларнинг сўнгги дақиқаларда пенальтидан киритилган гол эвазига чемпионлар лигасидан чиқиб кетди. Дамир Скомина VAR тизими ёрдамида тўп Кимпембенинг қўлига текканлигини аниқлаб 11 метрлик жарима тўпини белгилади.

Неймар ушбу ўйинни жароҳати туфайли ўтказиб юборди. Ўйин якунланганидан кейин инстаграмдаги саҳифасига бош ҳакамни португал тилида кескин танқид қилиб мурожаат йўллаган.

Регламентга кўра, футболчини «ҳақорат қилиш ёки асосий қоидаларни бузишга олиб келадиган ҳаракатни амалга ошириш» учун 1 та ўйиндан 3 та ўйингача бўлган муддатда дисквалификация қилиши мумкин.

219
Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.