Машҳур голландиялик мутахассис Луи Ван Гаал мураббийликка қайтмаслигини айтди.
«Мураббийликни тўхтатаман. Хотиним 22 йил бурун менга бутун дунё бўйлаб ҳамроҳлик қилиш мақсадида ишдан қолган эди. Мен унга 55 ёшда нафақага чиқишимни айтдим. Ҳозир 65 ёшга кирдим. Бошқа ишлай олмайман.
Хотиним ҳам мен билан бирга яшаш ҳуқуқига эга. Ҳозир у жуда бахтиёр», – деб Ван Гаал сўзларини келтирмоқда AS.
Мутахассис фаолияти давомида «Аякс», «Барселона», Голландия терма жамоаси, «АЗ Алкмаар», «Бавария» ва «Манчестер Юнайтед»ни бошқарган. У 2016 йил ёзидан бери ишсиз юрибди.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.