Янгиликлар /

«Арсенал» Смоллингдан узр сўради

Мақола нашр қилинди

«Арсенал» клуби Англия чемпионати 30-тури доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда (2:0) юзага келган воқеа юзасидан Крис Смоллингдан узр сўради.

Лондонликларнинг иккинчи голидан сўнг мухлис майдонга югуриб чиққан ва гол нишонлаётган футболчилар томонга кетаётган пайтда «МЮ» футболчисини туртиб юборган.

Ишқибоз полиция томонидан хибсга олинган. Катта эҳтимол билан уни бутун умрга стадионга кириш ҳуқуқидан махрум қилишади.

«Мухлиснинг бу ҳаракатини қаттиққўлик билан жазолаймиз. Биз Крис ва «МЮ»дан узр сўраган бўлардик. Бу одам хибсга олинганидан хурсандмиз.

Биз полиция билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз. Бу ишқибозга «Арсенал»нинг уй ва сафар ўйинларига кириш таъқиқланади», –дейилади «Арсенал» расмий баёнотида.

Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.