Янгиликлар /

Мбаппе: Мен ухлай олмадим

Мақола нашр қилинди

«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоасининг Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичида «Манчестер Юнайтед»га мағлуб бўлиб мусобақани тарк этгани ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Мен ҳайрон қолдим, сўз йўқ. Мен ухлай олмадим. Қолганларда ҳам шунақа бўлган бўлса керак деб ўйлайман. Жуда ҳам қийин. Биз мақсадга етиш учун роса меҳнат қилдик. Афсусдамиз. Энди ўзимизга келиб мавсумни якунлашимиз лозим.

Ростини айтсам, чемпионлар лигаси бизнинг мақсадимиз эди, айнан шунинг устида ишлаётган ҳам эдик. Мухлислар ҳам биз билан эди. Стадион тўлди ва улар ўз ишини қилишди. Ҳақиқатдан ҳам ажойиб муҳит бор эди, бироқ биз кечани барбод қилдик.

Бизга шубҳа билан қараётганлар кўп. Лекин мен ҳали ҳам бизнинг лойиҳамизга ишонаман. Мухлислар учун яхшироқ ютуқларни қўлга киритишимизга ишонаман», - дейди Мбаппе.

Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.