Оле-Гуннар Сульшер Европа Лигаси 1/2 финалидан ўрин олган «Севилья»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Яримфиналга чиққандан кейин катта жамоа билан ўйин ўтказишингиз аниқ. «Севилья» – юқори сифатли яхши клуб.
100 фоиз эътиборли бўлишимиз керак, ҳар қандай кичик деталь ўйинни ўзгартириши мумкин. Яримфиналда ютқазиш жуда оғриқли эканлигини биламиз.
Машғулотлар ва тикланиш учун бир неча кун бор эди. Ўйинлар орасида ҳар доим ҳам 6 кун бўлавермайди, шунинг учун жисмоний жиҳатдан тайёрмиз. Йигитлар психологик томондан ҳам тайёр бўлишади, чунки ҳамма яримфиналда ўйнашни хоҳлайди.
Ўйинни сабрсизлик билан кутяпман. Бу – биз учун жорий мавсумдаги иккинчи яримфинал (биринчиси Англия Кубоги доирасида «Челси»га қарши ўйин – 1:3). Шу ергача келганимиздан хурсандмиз, аммо ҳали ўзимиздан қониқмаяпмиз. Яна бир қадам ташламоқчимиз», – деб Сульшернинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Маълумот учун, «МЮ» – «Севилья» ўйини бугун, 16 август куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.