Янгиликлар /

«Ювентус» Погбани қайтаради!?

Мақола нашр қилинди

Турин клуби раҳбарияти Поль Погбани жамоага қайтариш учун астойдил бел боғлаган.

«Tuttosport»нинг тасдиқлашича, францияликни Туринга қайтариш учун «Юве» МЮга Пауло Дибалани таклиф қилган.

Никоро Скиранинг ёзишига кўра, аргентиналик футболчи «Ювентус»да қолишни истамоқда. Қайд этиш керак, ҳозирда Дибала ва Погба ўз жамоалари билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. Дибала йилига 15 млн евро маош сўрамоқда, «Юве» эса унга 10 млн евро маош тўлашга тайёр турибди. Айнан маош фактори Дибаланинг «Ювентус»дан кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Дибала 2015 йилдан буён «Ювентус» таркибида ҳаракат қилмоқда. Погба эса 2012-2016 йиллар давомида «кекса синьора» шарафини ҳимоя қилди ва 105 млн евро эвазига «Манчестер Юнайтед»га қайтди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.