Янгиликлар /

Магуайр: Финалда ўйнашга муносиб эдик

Мақола нашр қилинди

Ҳарри Магуайр Европа лигаси яримфинали доирасида «Севилья»дан учралган мағлубият (1:2) ҳақида фикр билдирди.

«Ҳозир жамоамизга осон эмас, йигитлар жуда ҳорғин кайфиятда. Ўйин давомида жуда кўп имкониятларга эга бўлгандик. Аммо майдондаги энг яхши жамоа мағлубиятга учради. Кўкка совурилган вазиятларимиз учун жазоландик. Очиғини айтсам, «Севилья»да учта вазият бўлиб, иккитасидан фойдаланиб кетди.

Бор куч ва имкониятимизни ишга солгандик. Ўйлашимча, ғалаба ва финалга чиқишга ҳақли эдик. Бир йилнинг ўзидаёқ кетма-кет учинчи яримфиналда ҳам мағлуб бўлиш оғир.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ушбу мавсумда сезиларли даражада ўсишга эриша олдик деб ҳисоблайман. Рақибимиз яхши ўйин намойиш этиб финалга чиққан бўлса-да, бошқа кун «Севилья»ни мағлуб эта олган бўлардик. Бугун эса уларнинг куни бўлди. Шунга қарамай, яқин орада соврин юта олишимизга ишонаман», — дейди Магуайр BBC Sport эфирида.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» 2017 йилдан буён соврин ютгани йўқ. Клуб сўнгги марта Жозе Моуриньо қўл остида Европа лигаси финалида «Аякс»ни мағлуб этиб (2:0) совринга эга чиққанди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.