Клуб расмий сайтининг ёзишича, ҳозиргача 26-рақамда тўп тепган 18 ёшли форвард эндиликда 11-рақам остида ҳаракат қилади. 53-рақамда ўйнаган Уильямс эса 33-рақамни танлади.
Гринвуд «Юнайтед» сафида 11-рақамда ўйнаган тўртинчи футболчига айланади. Бунгача ушбу рақамда Райан Гиггз, Аднан Янузай ва Антони Марсьяль тўп тепган.
Дастлаб «МЮ» Гиггздан сўнг 11-рақамни ҳеч кимга бермаслиги маълум қилинганди, аммо кейинчалик уэльслик собиқ футболчи буни зарур эмас деб ҳисоблаган.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.