«Реал» ҳимоячиси Серхио Регилон жамоасини ўзгартириши мумкин.
ABC'нинг ёзишича, «Манчестер Юнайтед» 23 ёшли испан учун 30 млн евро тўлашга тайёр, бу қиймат бонуслар ҳисобига ортиши ҳам мумкин. «Реал» ушбу таклиф борасида ўйламоқда.
«Севилья» эса Регилонни яна бир мавсумга ижарага олмоқчи. Шунингдек, унга «Ювентус» ҳам қизиқмоқда.
Ҳимоячи ўтган мавсумда Ла Лигада 31та ўйинда майдонга тушиб, 2та тўп киритган.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.