Янгиликлар /

Бербатов: Ҳимоя чизиғини кучайтириш керак

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов манкунианликларга Ҳарри Магуайр билан жуфтликда ўйнаш учун яна бир марказий ҳимоячи керак, деб ҳисобламоқда.

«Улар бошқа ўйинчи сотиб олишадими ёки йўқми, кўрамиз. Менимча, ҳимоя чизиғини кучайтириш керак. Қолган чизиқлар мувозанатли кўринмоқда.

Магуайр билан жуфтликда ўйнайдиган ҳимоячи керак. Ҳарри тўпни ҳимоядан олиб чиқиб, яримҳимоячиларга узатишни яхши кўради. Иккинчи ҳимоячининг ўйин услуби бошқача бўлиши керак, аммо у ҳам шундай даражада ўйнаши зарур.

Улар Рио Фердинанд ва Неманья Видич тандем каби бўлиши керак», – дея Бербатовнинг сўзларини келтираид Goal.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.