Янгиликлар /

«Реал» Серхио Регилонни сотмайди

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти «Реал» да ўрнини топа олмаётган Серхио Регилонни сотиб олиш орқали ҳимоядаги муаммоларни бир неча йилга ёпмоқчи эди.

Шу мақсадда манчестерликлар бу футболчи учун талаб қилинаётган 27 миллион фунтни тўлашга ҳам розилик берганди.

Кутилмаганда мадридликлар трансфер сиёсатини ўзгартирди. Ёзги трансферлар мавсумида йигирмага яқин футболчисини сотувга қўйган «Реал» раҳбарияти ушбу рўйхатда бўлган Регилонни сотишдан бош тортмоқда.

Энди «Манчестер Юнайтед» Регилонни фақатгина бир мавсумга, шунда ҳам сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олиши мумкин.

Серхио Регилоннинг ўзи якунланган мавсумда Европа Лигасида бош совринни қўлга киритиб, янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган «Севилья» сафига қайтишни истамоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.