Янгиликлар /

Мэйсон Гринвуд Англия миллий жамоасидан четлатилди

Мақола нашр қилинди

Мэйсон Гринвуд Англия миллий жамоаси сафини тарк этишди, дея ёзмоқда Daily Mail.

Манбанинг ёзишича, ушбу футболчилар миллий жамоа ихтиёрида карантин қоидаларини қасддан бузишган. Қайд этилишича, Исландияга қарши ўйиндан кейин ёш футболчилар миллий жамоа жойлашган меҳмонхонага кўнгилхушлик учун енгил табиатли қизларни чақиришган. Меҳмонлардан бири ижтимоий тармоқда бу ҳақда сурат жойлагач, ёш футболчиларнинг яширин ҳатти-ҳаракати ошкор бўлган.

Энди Фоден ва Гринвуд Англияга қайтиши, миллий жамоа эса Дания билан ўйин учун Копенгагенга йўл олиши кутилмоқда. 

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Фоден ва Гринвуднинг ҳатти-ҳаракатини қоралаб, бу жиддий масала эканлигини таъкидлади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.