Янгиликлар /

Рэшфорд: Кевин Ҳоллинрейкни танқид қилди

Мақола нашр қилинди

Маркус Рэшфорд британиялик депутат Кевин Ҳоллинрейкни мамлакатдаги оч болаларга муносабати учун танқид қилди. 

Ҳоллинрейк «твиттер»даги саҳифасида фарзандларини боқиш ота-оналарнинг вазифаси эканлигини ёзганди.

«Твит ёзишингиздан олдин оилалар билан суҳбатлашишингизни маслаҳат бераман. Шу кунгача мен фарзандларини боқишга масъулиятсизлик қилган ёки буни ҳис қилмайдиган битта ҳам ота-онани учратмадим. 

Депутатнинг ёзганларига эътибор беринг. Айнан шундай изоҳлар одамларга ҳақиқатни айтишга ва ёрдам сўрашга халақит беради. Биз бир-биримизни рағбатлантиришни бошлашимиз керак. Бу ҳақда ёзган ҳар бир кишига шундай жавоб берардим», – дея жавоб берди Рэшфорд «твиттер»даги саҳифасида.    

22 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда АПЛда 31та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урди ва 7та голга ассистентлик қилди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.