Янгиликлар /

Дин Хендерсон клубни тарк этмоқчи

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» билан шартномаси янгилаган дарвозабон Дин Хендерсон клубни тезроқ тарк этиб, ўзига янги жамоа топишга ҳаракат қилмоқда.

Хендерсон манчестерликлар сафида захирага михланиб қолмаслик учун бошқа жамоага ижарага ўтишга рози. 23 ёшли истеъдодли дарвозабоннинг бу қарори келаси йили бўладиган Европа чемпионати олдидан Англия терма жамоасидаги ўрнини йўқотмасликка қаратилган.

— Асосий мақсадим — доим майдонга тушиш. Ўтган мавсумдаги ўйинларимдан сўнг, энди футболни ташқаридан кузата олмайман. Ҳеч нарса қилмасдан захирада ўтириш аҳмоқлик. Бу ҳолат на менга, на клубга фойда, — деди Дин Хендерсон.

Англия премьер-лигасида бу дарвозабонни сотиб олиш учун ҳам, ижарада ўйнатиш истагидагилар ҳам жуда кўп.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.