Уле Гуннар Сульшер Грецияда полициячилар билан жанжаллашган ва катта можарога сабаб бўлган ҳимоячи Харри Магуайрни сардорлик боғичидан маҳрум қилмаслигини айтди.
«Харри бу ёзни оғир ўтказди. Танаффус у қадар узоқ давом этмади. Унинг таътили бошқа футболчиларга нисбатан бошқача бўлди ва шунинг учун биз унга дам олиши учун яна бир неча кун қўшиб бердик. У ҳозир қайтиб келди ва кўриниши яхши.
У бўлиб ўтган воқеаларни муносиб ҳал қилди ва бу борада биз уни қўллаб-қувватлаймиз. У бизнинг сардоримиз бўлиб қолади. Мен уни ажойиб инсон деб биламан ва у инсоний қадриятларга эга. Харри янги мавсумда ҳам юқори савияда ўйин кўрсатади, деб умид қиламиз», — дейди норвегиялик мутахассис.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.