Янгиликлар /

Грилиш «МЮ»га ўтмайдиган бўлди

Мақола нашр қилинди

«Астон Вилла» яримҳимоячиси Жек Грилиш фаолиятини Бирмингем клубида давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Англиялик яримҳимоячи узоқ музокаралардан кейин «Астон Вилла»да қолишга қарор қилган ва жамоаси билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаган.

The Telegraph’нинг ёзишича, янги келишувга кўра 25 ёшли футболчи ҳафтасига 125 минг фунт маош олади. 

Аввалроқ, Грилишга «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирганди. Аммо АПЛда қолган «Астон Вилла» эса ўз футболчиси учун 75 миллион фунт сўрагани учун музокаралар тўхтаб қолганди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.