Янгиликлар /

«МЮ» Алекс Теллесни сотиб олишга ҳаракат қилади

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» трансфер бозори ёпилгунига қадар «Порту» ҳимоячиси Алекс Теллесни сотиб олишга ҳаракат қиладиган бўлди.

Португалияликлар 27 ёшли бразилиялик футболчини аввалига 30 миллион фунтга баҳолаган эди. Бу нарх «Манчестер Юнайтед» каби бошқа харидорларни қочирди. Энди «Порту» раҳбарияти Теллесни 18,5 миллион фунтга қўйиб юборишга розилигини билдирди.

Чунки, Теллеснинг ўзи келаси йили якунланадиган шартномани имзолашдан бош тортди. Португалияликлар эса, футболчи эркин агент мақомини олишидан аввал, уни кирган нархига пуллаб, маблағ ишлаб олмоқчи.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.