Янгиликлар /

«Юнайтед» раҳбарияти «Боруссия»ни кўндиролмади

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти «Боруссия» даги ҳамкасбларини ярим ҳимоячи Жейдон Санчони Англияга қўйиб юборишга кўндиролмади. Айни пайтда манчестерликлар бошқа вариантларни кўриб чиқмоқда.

Биринчи навбатда, «Манчестер Юнайтед» Англия премьер-лигасида катта тажриба тўплаган «Реал» вакили Гарет Бэйлни олишни мўлжалламоқда. Мадридликлар ҳам катта маош оладиган ҳужумкор футболчидан тезроқ қутилмоқчи.

МЮ хўжайинлар Бэйлдан ташқари яна икки футболчига қизиқиш билдирмоқда. «Ювентус» трансферга қўйган бразилиялик Дуглас Коста ва «Интер» га керак бўлмаган Иван Перишич ҳам янги мавсумни Сульшер қўл остида бошлаши мумкин.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.