Янгиликлар /

Серхио Ромеро фаолиятини Испанияда давом эттиради

Мақола нашр қилинди

«Юнайтед»нинг захира дарвозабони Серхио Ромеро фаолиятини Испанияда давом эттиришга яқин турибди.

Маълумотларга қараганда, 33 ёшли аргентиналик дарвозабонни «Валенсия» ўз сафига чорламоқда. Испанияликлар манчестерликларнинг асосий таркибига киришдан бутунлай умидини узган дарвозабон учун 6 миллион евро тўлашга тайёр.

«Манчестер Юнайтед»ҳам Ромерони сотиб юборишдан манфаатдор. Чунки айни пайтда жамоа таркибида яна икки нафар кучли голкипер — Давид де Хеа ва Дин Хендерсон бор.

Ромеро 2015 йили «Сампдория»дан олиб келинган эди. Асосий таркибга кириш учун Давид де Хеа билан рақобатлаша олмаган дарвозабон асосан турли миқёсдаги кубок ўйинларида майдонга тушди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.