Янгиликлар /

 Жесси Лингард «Тоттенҳэм»га ўтади!?

Мақола нашр қилинди

Жесси Лингард фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттириши мумкин, дея ёзади Daily Star.

Манба хабарига кўра, «Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо собиқ шогирдини Лондон клубига чақирмоқчи. Португалиялик мураббий «МЮ» захира ўриндиғида қолаётган англиялик футболчини «Тоттенҳэм»га қўйиб юборишига ишонмоқда.

Аввалроқ, «Юнайтед» Лингардни 30 миллион евро трансфер пули эвазига қўйиб юборишга тайёр эканлиги ҳақида хабар қилинган эди. 

Маълумот учун, 27 ёшли Жесси ўтган мавсумда АПЛ баҳсларида 22 ўйинда битта гол ва битта ассистга муаллифлик қилган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.