УЕФА 2024/25 йилги мавсумдан Чемпионлар Лигаси форматини ўзгартириши мумкин. Гуруҳ босқичидаги иштирокчилар сонини 36тага етказиш режалаштирилмоқда.
Кенгайтиришнинг икки варианти кўриб чиқмоқда. Биринчиси, 36 жамоани 6 гуруҳга тақсимлаш. Ҳар бир жамоа гуруҳ босқичида 10тадан ўйин ўтказади – 5та уйда, 5та меҳмонда. Иккинчи вариантга кўра, ҳар бир жамоа ўз даражасидаги 10 хил рақибга қарши 10та баҳс ўтказади.
The Telegraph'нинг хабарига кўра, иккинчи вариант кўпроқ қўллаб-қувватланмоқда, чунки шунда гуруҳ босқичидаги энг яхши ўйинлар сони кўпаяди. Бу эса Чемпионлар Лигасини янада жозибали қилади.
Якуний қарор 2021 йилда қабул қилинади.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.