Янгиликлар /

Оле: Кавани ўйинга тайёр

Мақола нашр қилинди

Оле-Гуннар Сульшер жамоанинг уругвайлик форварди Эдинсон Кавани «Челси»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкинлигини маълум қилди.

«Эдинсон анча вақтдан буён ўйнамаганлиги боис, жисмоний ҳолатини тиклаб олишига имкон бердик. У табиатан яхши спорт формасига эга бўлган ўйинчи саналади. Икки ҳафталик карантин давомида Кавани ўз устидан яхши ишлади. Аммо «ПСЖ» билан ўйинга тайёр эмасди. Ҳозирга келиб эса Эдинсон машғулотларда ўзини кўрсатди ва «Челси» билан баҳсга тайёр», — дея Сульшернинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Маълумот учун, АПЛ 7-тури доирасидаги «МЮ» — «Челси» учрашуви бугун, 24 октябрь куни соат 21:30да бошланади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.