Янгиликлар /

Эвра: Донни бизга керак эмасди

Мақола нашр қилинди

Патрис Эвра жамоанинг янги футболчиси Донни ван де Бек ҳақида фикр билдирди.

«Ван де Бекка қарши ҳеч қандай хусуматим йўқ, аммо бу футболчини нега сотиб олдик ўзи? У ҳамма ўйинимизни биз қатори трибунадан томоша қилаяпти. Аслида Донни бизга керак эмасди», – дейди Эвра Sky Sports эфирида.

Маълумот учун, ван де Бек жорий мавсумда АПЛ доирасида «қизил иблислар» сафида жами 59 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, ЕЧЛ доирасидаги «ПСЖ» билан баҳсда у 2 дақиқа тўп сурди.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» ёзда 23 ёшли яримҳимоячини «Аякс»дан 40 миллион евро эвазига сотиб олганди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.