Янгиликлар /

Погба терма жамоадан кетади

Мақола нашр қилинди

Поль Погба Франция терма жамоасидан кетишга қарор қилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Машҳур футболчи мамлакат президенти Эммануэль Макроннинг сўнгги баёнотида айтган гапларидан кейин шу қарорга келган. Гап шундаки, Франция президенти ўқитувчи Семюэль Патининг Париж чеккасида ваҳшийларча ўлдирилишини изоҳлаган пайтида, Ислом халқаро терроризмнинг манбаига айланди деб айтган.

Юқоридаги манбага кўра, ушбу сўзлар мусулмон бўлган Погбани қаттиқ ранжитган ва шундан сўнг у Франция терма жамоасида бошқа ўйнамасликка қарор қилган.

Поль Погба 2013 йилдан буён Франция терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида 69 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.