Янгиликлар /

«Юнайтед» қарзи 474,1 миллион фунт

Мақола нашр қилинди

Клубнинг қарзи 474,1 миллион фунтга етган, бу ўтган мавсумдаги кўрсаткичдан (203,6 миллион фунт) 133 фоизга кўп дегани.

Клуб даромади 19 фоизга пасайган ва 509 миллион фунтни ташкил қилган. Кўрилган зарар 23,2 миллион фунтни ташкил этган. Ўтган мавсум клуб 18,9 миллион миқдорида фойда кўрганди.

Молиявий кўрсаткичларнинг пасайишига коронавирус пандемияси сабаб бўлган.

«Манчестер Юнайтед» Премьер Лига 2019/20 йилги мавсумини 3-ўринда якунлади. Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари Европа Лигасида эса ярим финалга қадар етиб борди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.