Маурисио Почеттино «Манчестер Юнайтед»да ишлашни истагани учун «Барселона» таклифини рад этган, деб хабар беради Daily Star.
Манбага кўра, каталонияликлар аргентиналик 48 ёшли мутахассисга икки марта бош мураббийликни таклиф қилишган, аммо рад жавобини олишган.
Аввалроқ Почеттино манкунианликларнинг истеъфога чиқарилиши кутилаётган бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ўрнига асосий номзод эканлиги хабар қилинганди. Таъкидланишича, Маурисио «МЮ»ни бошқаришни анчадан бери орзу қилади.
Маълумот учун, Почеттино 2014 йилдан 2019 йилгача «Тоттенҳэм»да ишлаган. Шунингдек, у «Саутҳэмптон» ва «Эспаньол» клубларини ҳам бошқарган.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.