Янгиликлар /

Алан: «МЮ» Роджерсга эътибор қаратиши лозим

Мақола нашр қилинди

 Алан Брэзил «МЮ» Сульшерни истеъфога чиқарган тақдирда «Лестер» бош мураббийи Брендан Роджерсга эътибор қаратиши лозимлиги ҳақида гапирди.

«Менга қолса, Брендан Рожерсни «Манчестер Юнайтед»га таклиф қилган бўлардим. У энг муносиб номзод. У «Лестер»даги фаолияти давомида ажойиб ишлади. «Лестер»нинг сўнгги йиллардаги натижасига қаранг. Рожерс – топ даражадаги мураббий», — дея Брэзилнинг сўзларини келтирмоқда talkSPORT.

Маълумот учун, Рожерс қўл остидаги «Лестер» АПЛда 2-ўринда бораётган бўлса, Сульшер қўл остидаги «Манчестер Юнайтед» эса 15-ўринни банд этиб турибди. 

Аввалроқ, «МЮ» раҳбарияти Сульшер ўрнига Маурисио Почеттино номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.