«Эвертон» яримҳимоячиси Хамес Родригес 2019 йилда «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин эди.
Goal.com’нинг ёзишича, Мадрид клуби франциялик яримҳимоячи Поль Погба учун колумбиялик футболчиси ва қўшимча тўлов қилишини билдирган, аммо «МЮ» бу таклифга рози бўлмаган. Қайд этилишича, Манчестер клуби Хамес вариантини рад этиб, Погба учун 150 миллион евро сўраган.
Охир-оқибат «Манчестер Юнайтед» қишки трансфер ойнасида Бруну Фернандеш билан келишувга эришган бўлса, Хамес ёзги трансфер ойнасида «Реал»дан «Эвертон» сафига ўтган.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.