Янгиликлар /

Паратичи: Погба ҳақида гапиришга эрта

Мақола нашр қилинди

Фабио Паратичи Турин клубининг «Манчестер Юнайтед» футболчиси Поль Погбага қизиқиши борасидаги саволга жавоб қайтарди.

«Поль Погба бизнинг мақсадларимиздан ўрин олганми? Бу ҳақда гапиришга эрта. Чунки у «Манчестер Юнайтед» футболчиси. Биз Погбани қадрлаймиз, у фантастик футболчи. Аммо келажакдаги мақсадларимиз борасида гапиришга ҳали эрта», — дейди Паратичи Goal билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Поль Погба 2012 йилдан 2016 йилга қадар Турин клуби сафида тўп суриб, 2016 йилда 105 миллион евро эвазига «МЮ»га қайтганди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.