Янгиликлар /

Франк Лебёф: «МЮ» савияси кескин тушиб кетган

Мақола нашр қилинди

Франк Лебёф «Манчестер Юнайтед» нинг жорий мавсумдаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди.

52 ёшли собиқ футболчининг сўзларига қараганда, Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги жамоанинг ички чемпионатдаги ўйинлари савияси кескин тушиб кетган.

«МЮ» нинг жорий мавсумдаги спорт формасини қандай тушунтириб беришни билмайман. Улар «Лейпциг» устидан тасодифий ғалабани қўлга киритишди, уларни омади келиб қолди. Бироқ, Премьер-лигада «Манчестер Юнайтед» ўзини жуда ёмон кўрсатмоқда. Савияси кескин тушиб кетди.

Ярим ҳимоядаги бунака схемани кўриш ғалати. Сульшер Погбадан майдон марказида фойдаланишни хоҳлади, бу эса муаммо туғдирди, шунинг учун у Погбани деярли чап қанотга ўтказиб қўйди. У Погба билан нима қилиш кераклигини билмаяпти. Сульшер Погбани позициясини қайта кўриб чиқиши керак. Эҳтимол, Погба учун айни пайтда энг яхши жой — заҳирадир, — деди Лебеф Goal портали билан суҳбатда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.