Янгиликлар /

Рой Кин яримҳимояни танқид қилди

Мақола нашр қилинди

Рой Кин манкунианликларнинг яримҳимоясини танқид қилди.

«Одамлар Фред ва Мактоминей ҳақида кўп гапиришади. Уларга етарлича имконият берилди. Ўйлашимча, улар ёмон ўйинчи эмас. Аммо улар «МЮ»ни Премер-лигадаги ғалабаларга етаклай олишмайди. Марказий яримҳимояда ажойиб ўйинчиларни кўрмаяпман.

Клубда яхши футболчилар бор, лекин улар ўзларини кўпроқ намоён қилишлари керак. Ван де Бек яқинда келди, унга вақт керак. Аммо Фред, Матич ва Мактоминей жамоани аввалги даражага қайтаради деб ўйласангиз, демак, сиз хаёлий дунёда яшаяпсиз.

Улар бунга қодир эмаслар. Улар – яхши ўйинчилар, аммо кейинги даражага чиқиш учун бу етарли эмас», – дея Киннинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.