Янгиликлар /

Погба: Хатога йўл қўйдим

Мақола нашр қилинди

Поль Погба АПЛнинг 7-туридан ўрин олган «Арсенал»га (0:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

Франциялик футболчи беллашувда ўз жамоаси зарарига пенальти ишлади. Ундан «тўпчилар» ҳужумчиси Пер-Эмерик Обамеянг унумли фойдаланди.

«Ёмон ўйнаганимизни биламиз. Бундай қилмаслигим керак эди. Тўпга ўйнайман, деб ўйладим, лекин адашдим. Ушбу ҳаракатим голга олиб келди.

Мен ва жамоам бундан яхшироқ ўйнашимиз керак. Эҳтимол, бироз чарчаган эдим ва шунинг учун бундай аҳмоқона хатога йўл қўйдим. Кучлироқ бўламан. Жарима майдончаси ичида энг яхши ҳимоячи эмасман. Шу жиҳат бўйича ишлашим зарур.
Шунингдек, тўп билан яхшироқ ишлашимиз ва кўпроқ вазиятлар яратишимиз керак», – дея Побанинг сўзларини келтиради ВВС.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.