Янгиликлар /

Артета: Мағлуб этишга уринамиз

Мақола нашр қилинди

Микель Артета Англия Премьер-лигаси 7-тури доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Лестер»га қарши Премьер-лигадаги сўнгги ўйинимизда мағлубиятга (0:1) учраш жуда аламли бўлди. Футболчилар Европа лигасидаги йирик ғалаба эвазига ўз уйимиздаги ўша мағлубиятга реакция билдиришди. Энди «Олд Траффорд»га яхши кайфиятда йўл олиб, «МЮ»ни бу сафар ҳам мағлуб этишга уринамиз», — дейди Артета.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» АПЛ доирасидаги ўзаро сўнгги учрашувда январь ойида Лондонга сафар қилиб, «Арсенал»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Маълумот учун, АПЛ 7-тури доирасидаги «Манчестер Юнайтед» – «Арсенал» учрашуви 1 ноябрь, якшанба куни ўтказилади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.