Бруно Фернандеш жамоадоши Поль Погба билан муносабати ҳақида гапирди.
«Поль билан муносабатларимиз аъло даражада. Иккимиз ҳам итальян тилини яхши билганимиз учун ўзаро асосан шу тилда гаплашамиз. Майдонда бўлгани каби майдон ташқарисида ҳам яхши муносабатдамиз.
Поль – қувноқ йигит, доим ҳазиллашишни ёқтиради. У билан Италияда танишган эдик. Манчестерга келиб менда жаҳон чемпиони билан ёнма-ён ўйнаш имконияти туғилди.
Погба сингари футболчилар билан бир жамоада тўп суриш ҳар доим ёқимли. Чунки мен ундан, у эса мендан ниманидир ўрганиши мумкин. Биз биргаликда буюк ғалабаларни қўлга киритишимиз мумкин», — дейди португалиялик футболчи.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» АПЛ 7-тури доирасида бугун, якшанба куни «Арсенал»га қарши майдонга тушади. «Олд Траффорд»даги баҳс соат 21:30да бошланади.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.