Янгиликлар /

Хуан Мата юртига қайтиб кетади

Мақола нашр қилинди

Хуан Мата мавсум якунланиши билан юртига қайтиб кетади.

Испаниялик ярим ҳимоячини «Вильярреал» бош мураббийи Унаи Эмери ўз жамоасига чорламоқда. Мата бу мутахассис қўл остида «Валенсия»да тўп сурган.

Аввалроқ, манчестерликлар жорий мавсум охирида шартномаси якунланадиган плеймейкер билан ҳамкорликни тўхтатишни маъқул кўрган эди.

32 ёшли Мата Манчестерга 2013 йили келган. Шундан буён испаниялик чарм тўп устаси премьер-лигада 180 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 33 та гол урди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.