Давид Де Хеа янги мавсумда асосий таркиб учун курашмоқчи.
Испаниялик посбон таътилни муддатидан аввал якунлади ва бош мураббий Оле-Гуннар Сульшерга ўзини кўрсатиш учун клубга барвақт қайтди. 30 ёшли футболчига август ойининг бошигача рухсат берилганди.
«Давид формада бўлишни хоҳлайди. У яна 3 ҳафта дам олиши мумкин эди, лекин Оле ва Ҳендерсон олдида ўзини кўрсатиши кераклигини тушунди», — дейди клубга алоқадор манба.
Де Хеа ўтган мавсумда АПЛда 26та ўйин ўтказиб, уларнинг 10тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганди.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.