Янгиликлар /

Гидо Алберс «Юнайтед»дан норози

Мақола нашр қилинди

Донни ван де Бекнинг агенти Гидо Алберс клуб нидерландиялик футболчини ёзги трансферлар ойнасида қўйиб юбормаганидан норози. 

Маълум бўлишича, ёз давомида манчестерликлар А Серия, Бундеслига ва Премьер-лиганинг бир қатор клубларидан таклифлар олган. 

Ван де Бек 2020 йилда «Аякс»дан 35 млн фунт-стерлинг эвазига «қизил иблислар» сафига қўшилганди. Ўтган мавсум у Премьер-лигада 19та ўйинда майдонга тушиб, биттадан гол ва ассист муаллифига айланди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.