Янгиликлар /

Рио: Роналду билан чемпионлик имкониятлари юқори

Мақола нашр қилинди

Рио Фердинанд кўплаб баҳсларга сабаб бўлаётган Криштиану Роналду ва Бруно Фернандешларнинг майдондаги вазифалари қандай тақсимланиши ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.

«Ўйлайманки, Бруно акасига пенальти тепиш имкониятини қўйиб беради ва у жарима зарбалари ва бурчак тўпларига масъул бўлади.

Фернандешнинг ўйинидан кўриниб турибдики, у жарима зарбаларини давом эттириши керак.

100 фоиз, энди «қизил иблислар» сафида пенальтини Роналду бажаради. Бруно Роналду билан жамоанинг чемпионлик учун имкониятлари юқори эканлигини тушуниши керак.

Яримҳимоячи, агар соврин ютишни хоҳласа, шахсий статистикасини ёмонлаштиришга рози бўлиши шарт», — дейди Рио Фердинанд ўз подкастида.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.