Янгиликлар /

Роналду жаҳон рекордчиси

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» клуби ва Португалия миллий жамоаси ҳужумчи Криштиану Роналду Гиннесс рекордлари китобига киритилди. 

36 ёшли форвард ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Ирландияга (2:1) қарши ўйинда дублга эришди ва 111та гол билан миллий жамоалар миқёсида энг кўп киритган ўйинчига айланди. У айнан ушбу рекорди орқали Гиннесс китобидан ўрин олди. 

Футболчи эсдалик сертификатини олди. 

«Гиннесс рекордлари китобига раҳмат. Сизни жаҳон рекордчиси деб тан олишлари доим ёқимли. 

Келинг, бундан ҳам яхши натижага эришишга ҳаракат қилайлик», — деб ёзади Роналду «инстаграм»даги саҳифасида.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.