Янгиликлар /

Роналду ўзига қадрдон 7-рақамни ололмаслиги мумкин

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» трансферини расман эълон қилган Криштиану Роналду «қизил иблислар» сафида ўзига қадрдон бўлган 7-рақамни ололмаслиги мумкин, деб ёзмоқда журналист Дейл Жонсон. 

Маълумки, ҳозир ушбу рақам Эдинсон Каванига тегишли. Англия Премьер-лигаси қонунларига кўра, бир рақам билан мавсумни бошлаган футболчи уни ўзгартира олмайди. Португалиялик юлдуз ушбу рақамни олиши учун Кавани жамоани тарк этишига тўғри келиши мумкин. 

Шунингдек, «МЮ» АПЛга махсус илтимос билан чиқиб, футболчини 7-рақамда рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бироқ лига тарихида бундай ўзгартиришга ҳали рухсат берилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2003-2009 йиллар мобайнида «қизил иблислар» сафида айнан 7-рақамда ҳаракат қилган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.