Яримҳимоячи Жесси Лингард «Манчестер Юнайтед» билан шартномани узайтиришни хоҳламади.
ESPN'нинг ёзишича, 28 ёшли футболчи янги битим имзолашдан аввал клуб унга доимий ўйин амалиётига эга бўлишни кафолатлашини хоҳламоқда. Акс ҳолда ҳавбек жамоани 2022 йил ёзида текинга тарк этади.
Лингард ўйин амалиётига эга бўлиш орқали 2022 йилги ЖЧга бормоқчи.
Эслатиб ўтамиз, яримҳимоячи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Вест Ҳэм»да ижарада ўтказиб, 16та ўйинда 9та гол урди ва икки бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.