Янгиликлар /

Погба: Франция кучли жамоаси эмас

Мақола нашр қилинди

Поль Погба миллий жамоасининг сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсизлиги ҳақида фикрини билдирди.

«Франция миллий жамоаси билан ғалаба қозонганимдан кейин анча вақт ўтди. Ғалабали онларимизни мен каби, барча жамоадошларим ҳам соғинган.

Биз ортиқ жаҳоннинг энг яхши жамоаси эмасмиз. Буни тўғри қабул қиламиз. Энди ҳаммасини бошидан бошлашимиз ва ўзгаришимиз шарт. Вазиятни ўнглаш учун кўпроқ тер тўкиб, янада кўпроқ ишлашимиз лозим. Биздан талаб қилинадигани шу», — дейди франциялик 28 ёшли яримҳимоячи.

Маълумот учун, Франция сўнгги марта 15 июнь куни Евро-2020 доирасида Германия устидан ғалаба (1:0) қозонган эди. Шундан сўнг французлар Венгрия (1:1), Португалия (2:2), Босния (1:1), Украина (1:1) ва Швейцарияга (3:3, 4:5 пен.) қарши ўйинларда ғалаба қозона олишмади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.